Масалан, соғлом турмуш тарзи, парҳез сингари энг оддий воситалар кўзларимизни авайлаб-асрашда жуда муҳим.
“Ребуилд Ёур Висион” компанияси раҳбари Тайлер Соренсеннинг айрим тавсиялари эътиборга молик. Хусусан, у кўз учун муҳим озиқ маҳсулотларни санаб ўтди. Булар — черника, узум, сабзи, ёғли балиқ, баргли яшил сабзавотлар, ковул, пиёз, саримсоқпиёз, тухум кабилар.
Булардан ташқари, мутахассиснинг айтишича, жисмоний фаоллик ҳам муҳим — у танада қон айланишини яхшилайди, кўзлар кўп толиқмаслиги учун суткасига етти соатдан ортиқ ухлаш ҳамда кўпроқ сув ичиш зарур. Соренсеннинг таъкидлашича, сув кун давомида кўзларни етарлича намлик билан таъминлаб, уларни чанг ва ғуборлардан халос қилишда кўмаклашади, деб маълумот бермоқда Zamin. uz