Қарорга кўра, 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга – 145 трлн сўмга етказиш;
  • креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 млрд АҚШ долларидан ошириш;
  • соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш ўринларини 500 мингтага етказиш.

2026–2027 йилларда 1-босқичда қуйидагилардан иборат Креатив индустрия парки инфратузилмалари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади:

  • сайр этиш, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, арт-объект ва монументал санъат асарлари ҳудудларидан иборат яшил боғ;
  • рақамли дизайн ва дастурлаш йўналишида нуфузли халқаро мактаб;
  • бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари, меҳмонхона;
  • бадиий ижодкорлар павильони, креатив устахоналар, экологик офис хоналари ва коворкинг маркази.