Қарорга мувофиқ, Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши вазифалари белгиланди:

  • Креатив индустрия соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва истиқболли йўналишларни (ўсиш нуқталарини) аниқлаш;
  • Интеллектуал мулк ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Кенгаш таркиби 15 кишидан иборат бўлиб, унга давлат органлари вакиллари билан бир қаторда етакчи тадбиркорлар ва экспертлар ҳам киритилган.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.