Кеча Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) Тошкент филиали томонидан “Киночилар уйи”да “Миллий креатив таълим: шакллантириш ва ривожланиш босқичлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон давлат хореография академияси ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Миллий креатив таълимни ривожлантириш, замонавий педагогик технологиялар, ижодий лойиҳалар ва инновациялар бўйича янги таклифлар билдирилди.