Бугун бу имтиёз ва имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юрт фаровонлигига ҳисса қўшаётган, ўз вақтида берилган кредит маблағларини қайтараётган тадбиркорлар кўплаб топилади. Бироқ, айрим банк мижозлари томонидан бу масъулият унутиб қўйилмоқда.

Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувида Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 23.01.2020 йилдаги 4-1602-1901/1854 сонли ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи «Қишлоққурилишбанк» АТБ Наманган минтақавий филиали фойдасига жами 313.334.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни кўп қаватли уйларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, ундирув гаровдаги мулкка қаратилиб, давлат ижрочиси томонидан хатланган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш жараёнида, жорий йилнинг 07.08.2020 йилда 313.334.000 сўм кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланди ҳамда ушбу пул маблағлари ундирувчи «Қишлоққурилишбанк» АТБ Наманган минтақавий филиали ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Ихтиёр Иброҳимов,

МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси