Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» ги Қонуннинг 23, 86-моддаларига асосан қарор қабул қилинган ва нусхаси тарафларга юборилган.
Бироқ, қарздорлар томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли ундириш қўшимча қарздорларнинг гаровга қўйилган 4 та Нексия, 1 та Кобальт ва 1 та Спарк русумли автотранспортларига қаратилади ва белгиланган тартибда хатланади.
Гаровдаги автотранспортлар белгиланган тартибда "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдолар орқали сотувга қўйилиб, тушган пул маблағлардан 256.440.000 сўм кредит қарздорлиги, 12.256.440 сўм давлат божи, 6.123.800 ижро йиғими учун йўналтирилди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.
Зайлобиддин Алишеров,
МИБ Наманган туман бўлими давлат ижрочиси