Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 08.02.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор МЧЖдан ундирувчи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига жами 1,2 миллиард сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирув турар-жой биносига қаратилиши белгиланган.
Қарздор Бюронинг Булоқбоши туман бўлими ходимлари томонидан ижро иши талабларини бажариши юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ кредит қарзлари тўланмаган.
Шу сабабли, ижро ҳужжатига биноан Булоқбоши туманининг “М.Исмоилий” маҳалласида 550 кв.м ер майдонида жойлашган 10 та хонадан иборат турар-жой биноси хатланди.
Хонадон 1,5 миллиард сўмга баҳоланган бўлиб, ҳозирда ушбу бинони электрон онлайн-аукцион савдосига қўйиш чоралари кўрилмоқда.