Мазкур ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда «ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида»ги қарор қабул қилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган.

Қарздор ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган LW-300FN русумли юклагич хатланиб, вақтинча сақлаш мақсадида бюронинг Шовот тумани бўлими биносига олиб келинган.

Ҳозирда Бюронинг Шовот туман бўлими томонидан ижро иши юзасидан қарздорликни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.