Тошкент шаҳрида яшовчи, бир нечта фуқаролардан ИИБга бир хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда фуқаролар телеграм мессенжерида "Кредитга тилла ва бриллиантлар" номли гуруҳга аъзо бўлишиб, тилла тақинчоқлар олиш истагини билдиришганида “Гизем” номли аккаунтдан ўзини “Диляра” деб таништирган аёл кредитга турли нахлардаги тилла тақинчоқларни таклиф қилиб, уларни харид қилиш учун кўрсатилган банк карта рақамларига бошланғич тўловни ўтказиб беришлари кераклигини айтиб, шундан сўнг у тақинчоқларни "доставка" қилиб юборишини маълум қилган.
Фуқаролар талаб қилинган пулларни ўтказиб берганидан сўнг ёзишмаларнинг барчаси ўчирилган ва улар фирибгарлар тузоғига тушганликларини тушуниб етишган, шу сабабли фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилган шахс муқаддам ҳам шу турдаги жиноятни содир этиб, ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан судланган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 1998 й.т. Ш.Д. эканлиги аниқланган.
Ш.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Кредитга тилла ва бриллиантлар берамиз" деяётган интернетдаги фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
Фуқаролар талаб қилинган пулларни ўтказиб берганидан сўнг ёзишмаларнинг барчаси ўчирилган ва улар фирибгарлар тузоғига тушганликларини тушуниб етишган, шу сабабли фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган.
Чим маҳалласида яшаш ва ишлаш шароитлари яхшиланди
- Саида Мирзиёева Ашхободдаги санъат кўргазмасида иштирок этди
- Фарғона давлат университетида Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбир ўтказилди
- Самарқандда оғир хасталикка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Глобал тармоқ ташкил этилди
- Шинжон усули пахтачиликда юқори самара бермоқда
- Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс бўлиб ўтди
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Хоразмда Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади