Мураббийларни икки босқичда тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоятларда жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мактаблари мураббийларини жалб қилган ҳолда ўқув-йиғин машғулотлари бошланди.
Ўқув-машғулотларни Покистон Ислом Республикасидан таклиф этилган крикет бўйича олий тоифали тренер Тоҳир Муҳаммад ҳамда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиевлар олиб бормоқда.
Айни пайтда мутахассислар томонидан Бухоро вилоятида 18 нафар жисмоний тарбия ва спорт мутахассиси иштирокида биринчи боқич мураббийлик курси ўтказилди ва якунда иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Бу каби ўқув-семинарлар ноябрь ойида Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятларида ҳам бўлиб ўтади.
Жорий йил декабрь ойида Ўзбекистон крикет федерацияси Халқаро крикет кенгашининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда иккинчи босқич ўқув-семинарларини ўтказади. Бунда семинар иштирокчилари ўқув-машғулотларни якунлагач, имтиҳон топширади ва муваффақиятли ўтган тингловчилар Халқаро крикет кенгашининг биринчи босқичли халқаро крикет мурраббийси гувоҳномасига эга бўлади.
Муҳим жиҳати, биринчи босқич халқаро крикет мураббийлик гувоҳномасини қўлга киритган мураббийлар нафақат мамлакатимизда, балки хорижий давлатларда ҳам крикет бўйича мураббийлик қилиш имкониятига эга бўлади.
Илҳом Раҳмонов