Мазкур ҳамкорлик доирасида янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ хайрли ишларни бошлаб юборди. Хусусан, 5 январь куни пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда федерация вакиллари, мураббий ва спортчилар бир гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшлар учун дастлабки ўқув-машғулотлар ўтказди.
Крикет федерацияси бош котиби Жаҳонгир Муродов имконияти чекланган ёшларни ҳам крикет спорт турига фаол жалб этиш орқали, жамоларни шакллантириш ва улар ўртасида мусобақалар ўтказиш тўғрисида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, спортчилар крикет қоидаларини тушунтириб, ўйин орқали бажариб кўрсатди.
Ўқув-машғулотда иштирок этиб, жараёнларни кузатган имконияти чекланган ёшлар эса крикет спорт турига қизиқиши ортгани ва машғулотларда иштирок этиш, крикет бўйича жамоалар тузиш истаги борлигини таъкидлади. Ўз ўрнида федерацияси вакиллари бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиб беришни ўзларининг асосий вазифаси сифатида қабул қилди.
Илҳом Раҳмонов