Мазкур Қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади.

Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади:

крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:

- жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;

- чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш;

крипто-дўконнинг савдо объекти орқали: 

- жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;

- мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;

- мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.

Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

- мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;

- Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;

- аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари.