Ар-Риёднинг "Ал-Наср" клуби ва Португалия терма жамоаси яримҳимоячиси Криштиану Роналду оиласи билан Саудия Арабистонидан шахсий самолётда фавқулодда тарк этди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда. Португалияликнинг самолёти Flightradarда қайд этилган ва Мадридга қўнган.
Роналду Ар-Риёдда турмуш ўртоғи Жоржина Родригес ва беш нафар фарзанди билан яшайди. Ўтган ҳафта охирида шаҳар Яқин Шарқдаги геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқ ҳолда дронлар зарбаларига учради. Ҳужумлар давом этмоқда, бу Роналдунинг мамлакатни тарк этиш қарорига таъсир қилиши мумкин эди.