У бу натижа эвазига франциялик собиқ футболчи Мишель Платинини ортда қолдирди. Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Платини 1984 йилги Европа чемпионатида 9 та гол киритган. Бу мусобақа тарихидаги энг яхши натижа бўлиб турган эди.
Роналду мазкур рекордни Евро-2020 мусобақасида - Венгрия терма жамоасига қарши ўтказилган биринчи тур доирасидаги ўйинда ўрнатди. У даставвал ўйиннинг 87-дақиқасида пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, орадан кўп ўтмай иккинчи голни ҳам киритишга муваффақ бўлди. Роналду 2004 йилдан буён Европа чемпионати мусобақасида терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. Эндиликда унинг Европа чемпионатлари доирасида киритган голлари сони 11 тага етди.
Эслатиб ўтамиз: Венгрия-Португалия терма жамоалари ўртасида кечган ўйинда 0:3 ҳисоби қайд этилди.