Аэропортлар ва автомагистраллар ёпилган, поезд ва метро қатнови тўхтатилди.

Кучли қор ёғиши келтириб чиқарган транспорт қатновлари билан муаммолар сабаб айрим шаҳарларда ўқувчиларга таътил берилди.

Ички Мўғилистон автоном вилоятининг Тонглия шаҳрида бир киши ҳалок бўлди.

Тахминларга кўра, шаҳарнинг 8 туманига салбий таъсир ўтказган бўрон ва совуқ ҳаво оқими минтақага 35 миллион юань (5,5 миллион доллар) зарар келтирган.

Ляонин провинциаси маркази Шэньян ва Хэйлунцзян провинцияси маркази Харбиндаги аэропортлар учиш-қўниш йўлагида музликлар туфайли ёпилди.

Хитой миллий метеорология маркази шимолий ҳудудлар учун "тўқ сариқ" даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди.

Ҳафта давомида Ички Мўғилистон автоном вилояти, Хибей, Шандун, Ляонин, Жилин ва Хэйлунцзян провинциялари ҳамда Тянцзин шаҳрида қон бўронлари бўлиши кутилмоқда.

"Совуқ ҳаво тўлқини яқин кунларда жанубга қараб силжиши ва бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг 10 кун давомида пасайишига олиб келиши тахмин қилинмоқда" дейилади hurriyet.com.tr хабарида.