Тадбирда фуқаро Х.Э. харидор А.га 10 дона “Трамадол” ва 11 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида 11 дона “Трамадол”, 11 дона “Тропикамид” ва 2 дона “Лирика” номли дори воситалари ҳамда қадоқланмаган 3 дона оқ рангли таблеткалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.