Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Н. ва Ш.Т.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Р.М.га 20 дона “Трамадол Ланнахер 50мг” дори воситасини 360 минг сўмга ҳамда кучли таъсир қилувчи 14 дона “Лирика 300мг Прегабалин” дори воситасини 540 минг сўмга ҳисоблаб, жами 900 минг сўмга сотаётганда ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н. ва Ш.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 2511-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.