Божхона ходимларининг хабарига кўра Фарғона вилояти ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб борилган ҳамкорликдаги тезкор чора-тадбирлар натижасида шу куннинг ўзида тунги соат 21.10 ларда Фарғона тумани Лоғон қишлоғининг Ризо маҳалласида ҳайдовчининг фаол қаршилик кўрсатишига қарамасдан қўлга олинган.
Шубҳали автомобиль холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида жами 235.200.000 (икки юз ўттиз беш миллион икки юз минг) сўмлик 560 дона конвалютадаги 7840 дона «Регапен 300 мг» номли кучли таъсир қилувчи моддалар борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Божхона бошқармаси томонидан олиб борилган терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давомида қонуний талабларга бўйсунмаган шахс Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи 1997 й.т. О. А. экани аниқланган. Ҳозирда Фарғона вилоят Божхона бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.