Қуюқ туман туфайли «Наманган» аэропортида кўриш имконияти 150 метр, Санкт-Петербургдан АФЛ-602 қатновини бажараётган «Аэрофлот» авиакомпаниясининг самолёти соат 07:05да белгиланган аэропортга қўна олмади ва Тошкентдаги захира аэродромга юборилди. Ҳозирда авиакомпания йўловчиларни озиқ-овқат ва меҳмонхона билан таъминлаган. Таҳминий учиш вақти - маҳаллий вақт билан соат 18:40га режалаштирилган.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити сабабли яна бир қатнов – «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг маҳаллий вақт билан соат 10:35да Наманганга етиб бориши режалаштирилган Тошкент – Наманган – Новосибирск йўналиши бўйича ҲЙ3669/69 қатнови ҳам кечиктирилган. Айни пайтда борт ҳали ҳам Тошкенда қолмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкентдан учиш вақти соат 13:35га режалаштирилган.

Эрталаб яна иккита – «Андижон» (кўриш имконияти таҳминан 400 метр) ва «Навоий» (кўриш имконияти таҳминан 50 метр) аэропортларида ҳам қуюқ туман кузатилган. Бу вақтда ушбу аэропортларда жадвалга мувофиқ, парвозлар йўқ эди. Ҳозирги вақтда туман деярли тарқаган ва аэропортлар қатновларни қабул қилишга тайёр.