Экспозицияда рассомлар Р.Азизов, Ҳ.Содиқов, Ф.Тешаев, А.Баҳромов, Ш.Музаффар, М.Йўлчибоев, С.Аҳмедов, Ф.Ўсмонов, О.Восихоновларнинг карикатура ва шарж йўналишида чизилган 100 дан ортиқ ижод намуналари намойиш қилинмоқда.

Кўргазма очилишида жам бўлган рассомлар, санъатшунослар ва бошқа турли касб эгалари давра суҳбати ва фикр алмашувларда Ўзбекистонда нашр этилган сатирик журнал ва плакатлар, газета ва бошқа журналларда ҳам берилган карикатураларнинг ҳаётда учраб турадиган иллатларга қарши курашиб, уларни фош этишларининг аҳамиятли бўлганини таъкидладилар.

 Кўргазма 10 апрелгача давом этади.

Ҳасан Абдуназаров