Кинокартина "Қозоғистон маданият илмий -тадқиқот маданият институти" МЧЖ ҳамда ERG компанияси кўмагида "Култобе аҳоли пунктининг тарихий объектларини тиклаш" илмий лойиҳаси доирасида Қаозоғистонда амалга оширилаётган энг йирик археологик экспедициянинг оралиқ натижалари ҳақида ҳикоя қилади. 

Ижодий гуруҳ режиссёр Алексей Каменский, оператор Дмитрий Шишкин, продюсери Андрей Хазбулатовлар билан ҳамкорликда фаолият олиб борди.   

Култобе аҳоли пунктида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар Евросиё халқлари маданиятининг интеграцияси ва ўзаро таъсири жараёнини ўрганишда асосий ёдгорлик сифатида Туркистоннинг турк дунёсига оид энг қадимий муқаддас марказ сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлайди ва ўзининг қадимий тарихи билан кўплаб сайёҳларни жалб қилади, дея хабар беради Кинематография агентлиги.