Тўлиқ саккиз соатлик тунги дам олишдан кейин ҳам ухлаш истагини мутахассислар “гиперсомния” деб аташади.

Шифокорнинг сўзларига кўра, кундузги уйқу агар “обструктив апнео” синдроми аломати бўлса, у хуррак туфайли пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолат қисқа вақт ичида, ўн сония давомида нафас олишни тўхтатиши билан тавсифланади ва кислород етишмаслиги туфайли одамнинг мияси “уйғонади”.
Шифокор таъкидлаганидек, темир моддаси,  Д ва В витаминлари етишмаслиги кундузги уйқусираш ва ўзини ёмон ҳис қилиш ҳолатларини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, одам ухлаётганда доимо оёқ-қўлларини ҳаракатга келтириши, яъни “безовта оёқ” синдроми дам олиш сифатини пасайтиради ва кундузи ухлаш истагини чақиради.

Агар ушбу аломатлардан бири уч ой давомида сақланиб қолса, соғлом уйқуни тиклаш учун мутахассисга мурожаат қилиш керак.