Греция Спорт ва таълим вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган анжуман доирасида халқаро семинар, халқаро ва миллий спорт федерацияларининг кўргазмалари, икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.

Конгресс давомида Европа Кураш конфедерацияси президенти Мераби Илиадес Греция ва Европада кураш спорти ва бошқа жанг санъатларини ривожлантириш мавзусида маъруза қилди.

“Кураш” павильонида кураш яктаклари, ушбу спорт турига бағишланган буклетлар ва баннерлар, шунингдек, тақдимот фильми намойиш қилинди.

“Кураш” павильони билан яқиндан танишган Европа Олимпия қўмитаси президенти Спирос Капралос, Греция парламенти, Спорт ва таълим вазирлиги раҳбарларига кураш спорти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.