Мусобақада Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 200 яқин ёш спортчилар гиламга чиқди.

Тадбир олдидан замонавий кураш қоидалари асосчиси Комил Юсуповнинг миллий спорт тури – курашнинг халқаро майдонга олиб чиқилиши йўлига бағишланган ҳужжатли видеоролик намойиш этилди.

Тантанали очилиш маросимида сўз олган мутасадди ташкилот вакиллари ҳам Комил Юсуповнинг миллий спортимиз равнақига қўшган ҳиссасини таъкидлади.

Таниқли санъаткорлар томонидан янграган куй-қўшиқлар ёш полвонларга яна-да куч бахш этди.

Мусобақа якунига кўра, қуйидаги спортчилар ғолибликни қўлга киритди.

Эркаклар

27 кг:

1. Амируллаев Акбар (Тошкент шаҳри)

2. Фарҳодов Имомиддин (Тошкент шаҳри)

3. Қўзиев Сарвар (Навоий вилояти)

    Тоштурдиев Рамзиддин (Тошкент шаҳри)

33 кг:

1. Жовлиев Иброҳим (Тошкент шаҳри)

2. Икромов Фаррух (Жиззах вилояти)

3. Юлдашалиев Исломхожа (Тошкент шаҳри)

    Бобожонов Муродилла (Жиззах вилояти)

40 кг:

1. Тошпулатов Баркамол ("Комил Юсупов" кураш клуби)

2. Шарипов Мироншоҳ (Бухоро вилояти)

3. Шаҳобиддинов Набижон (Андижон вилояти)

   Эгамбердиев Пўлат (Тошкент шаҳри)

+40 кг:

1. Аминов Шароф (Бухоро вилояти)

2. Жулиев Асилбек (Қашқадарё вилояти)

3. Хонгелдиев Умар (Тошкент шаҳри)

    Тўкинов Жасур (Тошкент шаҳри)

Қизлар

32 кг:

1. Дониёрова Сабина (Тошкент шаҳри)

2. Абдуҳакимова Хуршида (Тошкент шаҳри)

3. Дўстқобилова Кибриёхон (Қашқадарё вилояти)

    Усмонова Фотима (Фарғона вилояти)

38 кг:

1. Рўзимуродова Моҳира (Қашқадарё вилояти)

2. Бойматова Муштарий (Қашқадарё вилояти)

3. Умрзоқова Фотима (Тошкент шаҳри)