“5,0 магнитудали зилзила 27 апрель куни соат 2.41 да содир бўлди. Зилзила ўчоғи Тинч океанида, Куриль оролининг Симушир оролидан 175 километр жанубда жойлашган”, — деди у.
Семенованинг қайд этишича, сейсмологлар биринчи зилзиладан уч соат ўтиб иккинчи зилзила қайд этган. Унинг ўчоғи ҳам Тинч океанида, Парамушир оролидаги Шимолий-Курильск шаҳридан 145 километр жануби-ғарбда жойлашган. Сейсмик ҳодиса манбаи 80 километр чуқурликда бўлган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, Куриль ороллари аҳолисидан зилзилалар оқибатлари ҳақида ҳеч қандай хабар келиб тушмаган, дейилади mir24.tv сайтида.