Тошқин, сел, қор кўчишлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш юзасидан р тоғли ҳудудларда масофадан қор ўлчаш тармоғини қайта тиклаш куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида айнан долзарб вазифа саналади.
Ўзгидромет мутахассислари Тошкент вилоятидаги Оҳангарон дарёси ҳавзаси ва Наманган вилоятидаги Чодак дарёси ҳавзасидаги денгиз сатҳидан 3 000 метрдан юқори бўлган ҳудудларга 3 метрлик қор ўлчаш ускуналарини ўрнатдилар.
Ушбу қор ўлчаш ускуналари ёрдамида олинган қор қоплами тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикасида сув ресурслари захираларини прогнозлашда ва хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисида огоҳлантириш учун фойдаланилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази матбуот хизмати.