Делойт компанияси ушбу битим бўйича “UzAssets” АЖнинг консультанти вазифасини бажаради.
Савдо жараёнлари барча манфаатдор томонларнинг аризалари 2022 йил 29 июль Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар қабул қилинади.
Шу ўринда “Кварц” АЖ хусусида қисқача маълумот: жамият республикамиздаги энг йирик силлиқланган шиша листлари ва шиша идишлар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Ички бозорда шиша қадоқлари ва листлари ишлаб чиқаришнинг қарийб 50 фоиз ҳамда шиша банкалар ишлаб чиқаришнинг 95 фоизи корхона ҳиссасига тўғри келади.
Жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш қуввати Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида жойлашган бўлиб, бундан ташқари, қўшимча иккита носоҳавий қишлоқ хўжалиги ва йилқичилик активлари мавжуд. Жамият даромади 2021 йилда 423 млрд.сўмни ташкил етган, бу 2020 йилга нисбатан 37 фоизга ўсган.
Жамиятда 2021 йил июн ойида, кунига 400 тонна силлиқланган ойна ишлаб чиқариш қувватига эга, янги ишлаб чиқариш линиясини ишга туширилган. Силлиқланган ойна ишлаб чиқаришнинг бир неча баробар ортиши (кунига 600 тоннагача) ва республикада унга бўлган талабнинг юқорилиги жамиятнинг даромадини 1,5 баробардан кўпроқ ошишига, бозордаги ўрнини сезиларли даражада мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва экспорт ҳажмини ошириш имкониятларини таъминламоқда.