Ҳар гал можаролашаётган томонлар ўртасида тирик етимликка мубтало этилган норасида гўдаклар-у, талаш бўлаётган мулкка дуч келамиз. Бу гал ажрашган эр-хотинлар машинани бўлишолмай судгача борди.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Н.Ж.га қарздор Б.Т.дан тарафларнинг умумий мулки бўлган, яъни турмуши даврида олинган автомашинадан улушини ажратиб беришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан умумий мулк ҳисобланган “LACETTI” автомашинасидаги ½ қисм улуш пул шаклида ажратилиши ва жавобгар Б.Т.дан даъвогар Н.Ж. фойдасига автомашинадаги улуш эвазига 32 млн. сўм ундирилиши, шунингдек, Н.Ж. компенсация олганидан кейин автомашинадаги улушига бўлган ҳуқуқи тугатилиши белгиланди.
Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида даъвогар Н.Ж. фойдасига 32 млн. сўм пуллар ундирилиши тўлиқ таъминланди.