Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

Учрашувда АКТ соҳасидаги долзарб йўналишларда, жумладан, IT Park фаолиятини такомиллаштириш, АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мулоқот давомида «StartUp Latvia» билан қўшимча бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар берилди.

Шу жумладан, IT Park ва «StartUp Latvia» билан биргаликда қўшма ҳамкорлик қилиш, хорижий экспертларни жалб этиш, шунингдек, тажриба алмашиш ва Ўзбекистон IT-бозорига қизиқувчи латвиялик компанияларнинг ташрифларини ташкил этиш бўйича таклифлар берилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.