Учрашувда сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Томонлар савдо-иқтисодий масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, Латвияда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Ўзбекистонга, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва фармацевтика воситаларини Латвияга экспорт қилинишидан ҳар икки мамлакат манфаатдор эканлигини қайд этилди.
Бундан ташқари Президентимиз Ш. Мирзиёев бошчилигида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилганлигини алоҳида қайд этилди.
Учрашув давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.