Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Латвия алоқаларининг сиёсий-дипломатик, савдо-инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқоти ҳамда «Ўзбекистон – Латвия – Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали ҳамда алоҳида минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.