Манбанинг хабарига кўра, Мюнхен жамоаси ва каталонияликлар аллақачон келишиб олган, фақатгина ҳужжатларни расмийлаштириш қолмоқда. Трансфер яқин вақт ичида амалга ошиши кутилмоқда. Польшалик футболчи "Барселона" билан кейинги уч мавсум учун шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роберт Левандовски "Барса"га ўтиш истагини очиқ айтганди. Роберт Левандовски 2014/2015 йилги мавсумдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт ичида у 375 учрашувда 344 та гол урган.