Қайд этилишича, кеча, 26 сентябрь куни Чилонзор тумани «Бунёдкор» кўчасида жойлашган биноларнинг бирида лифт ичида 5 нафар фуқаро қолиб кетган. Уларга амалий ёрдам кераклиги тўғрисида ташвишли хабар соат 10:49 да Тошкент шаҳар ФВБга «112» тизими орқали келиб тушган.
Мазкур хабарга кўра, зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт ичида қолиб кетган фуқаролар соғ-саломат қутқарилган.