Фестивалда Ўзбекистон делегацияси вакиллари ҳам иштирок этаяпти.
Танлов дастури доирасида режиссёр Шуҳрат Маҳмудовнинг “Матонат” фильми намойиш этилди.
Бугун фестивалнинг кечки дастурларида “Ўзбек киноси куни” доирасида танловдан ташқари “101 рейс” фильми катта экранларда тақдим этилади.
Тадбирда “Аёл қисмати” бадиий фильми ҳам иштирок этади. Шунингдек, Баҳодир Умрзоқовнинг “Ойжамол” романи асосида ишланётган “Бесстыжий век” лойиҳаси тақдимоти ҳам кутилмоқда.
10 ноябрь куни Минск кино музейида “МДҲ мамлакатларининг олтин тўплами” дастури доирасида Элёр Ишмуҳаммедовнинг “Севишганлар” фильми намойиш этилади. Бу ҳақида Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.