Исроил армияси дастлаб Исроилга камида 100 та ракета учирилгани, баъзилари Ливанга тушгани маълум қилган, кейинроқ Ливан томонидан Исроил шимолидаги Мерон тоғи ҳудудига яна камида 70 та ракета учирилгани ҳақида хабар берилган. Чоршанба куни эрталаб Ливандан Исроил шимолига жами 160 га яқин ракета учирилди.
Қайд этилишича, бир нечта ракета ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб олинган, бироқ қолганлари тушиб кетган, ракета ҳужумлари оқибатида ёнғин юзага келган.
Нашрнинг қўшимча қилишича, жабрланганлар ва жиддий вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ, деб хабар беради korrespondent.net.