Триполи ҳокими Абдел Ҳамид Карима бу хабарни ўзининг Х аккаунтида эълон қилди.
“Вайроналар остидан олти кишининг жасади топилди ва яна етти киши тирик ҳолда топилди. Улар жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди”, деди у. “Қутқарув ишлари давом этмоқда, қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин”.
Кариима ҳукуматдан сўнгги кунларда кучли ёмғирдан кейин иккита турар-жой биноси қулаб тушган қадимги Баб-Таббана маҳалласини фалокат зонаси деб эълон қилишни сўраганини таъкидлади.
“Биз шошилинч равишда қўшни бинолардан одамларни эвакуация қилмоқдамиз, улар авария ҳолатида”, деди ҳоким.
Бош вазир Наваф Салом қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, “бепарволик қилган ҳар бир кишини” жавобгарликка тортишга ваъда берди. У мухолифатни “Триполидаги даҳшатли фожиадан худбин сиёсий мақсадларда фойдаланишга уринишлардан” тийилишга чақирди, деб хабар берди report.az.