Мамлакатимизнинг Мирсдаги элчихонасидан олинган маълумотга кўра, Ливия томони Ўзбекистоннинг тиббиёт соҳадаги тажрибасини ўрганиш, Ливия соғлиқни сақлаш секторига малакали ўзбек шифокорларини ишга жалб этиш масаласига қизиқиш билдирмоқда.
Ливия дипломатия миссияси томонидан ушбу мамлакат делегацияси мазкур масалалар юзасидан Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан музокаралар олиб боришга тайёр эканлиги маълум қилинди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўзбек дипломатлари Ливия билан меҳнат миграцияси соҳасида расмий ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, Ўзбекистон фуқаролари учун иш квоталари ва рухсатномалари ажратилиши мақсадида Ливиянинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини ўрганмоқда.