Болалар ўртасида аллақачон 50 дан ортиқ заҳарланиш ҳолати қайд этилган.
“Биринчи навбатда эмланадиган уч гуруҳ одамлар бор. Биринчидан, бу марҳумларни дафн қилиш билан шуғулланадиган мутахассислар. Кейин шифокорлар – улар одамларни қутқариш учун ўз соғлиғини хавф остига қўйишади. Ва, албатта, 15 ёшгача бўлган болалар, – деди Шарқий Ливия соғлиқни сақлаш вазири Усмон Абдулжалил.
Тўфондан энг кўп Дерна шаҳри жабр кўрди. Икки тўғон кучли ёмғирга дош беролмади, кўчаларни сув босди. Табиий офат қурбонлари сони 11,5 мингга яқинлашмоқда. Расмийлар шарқий Киренаика минтақасидаги учта ҳудудни фалокат зонаси деб эълон қилиб, гуманитар ёрдам сўраган, деб хабар беради mir24.tv.