UzAutoMotors берган маълумотмга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Фарғона вилоятида 4 сентябрь куни соат тахминан 18:00 да содир бўлган.

Логистика автотрейлери ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 8 та Chevrolet Cobalt автомобили зарар кўрган, автотрейлер ҳайдовчиси жароҳатланмаган.

Ҳозирда воқеа жойида «UzAutoMotors» АЖ масъул ходимлари ишламоқда.