Ўн биринчи бор ташкил этилган мазкур нуфузли халқаро тадбирда ташкилотга аъзо давлатларнинг театр санъати соҳасида самарали фаолият юритиб келаётган таниқли ижодкорлари 2025 йил якунларига кўра турли номинациялар бўйича тақдирланди.
Қувонарли жиҳати шундаки, мамлакатимиздан Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтoева “Энг яхши театр актрисаси” йўналишида халқаро мукофотни қўлга киритди.
Ҳар йили Халқаро Anadolu театр мукофотлари доирасида ўтказиладиган мазкур маросим туркий дунё театрлари ўртасидаги ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий маданий меросни саҳна санъати орқали намоён этиш ва театр соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришни кўзда тутади.
Ҳамюртимиз билан бирга, шунингдек, Қозоғистондан Эренбак Тойкенов “Энг яхши театр режиссёри”, Қирғиз Республикасидан Садир Ниязақунов “Энг яхши саҳна рассоми”, Озарбайжондан Али Эмирли “Энг яхши драматург”, Туркманистондан Батир Чариев “Энг яхши театр актёри” номинациялари бўйича эътироф этилди.