У шахмат бўйича Буюк Британия чемпионати финалида 60 ёшли Пит Веллсни мағлуб этди.
Ушбу ғалаба қизга шахмат бўйича дунёда аҳамияти бўйича иккинчи ўринда бўлган – халқаро уста унвонини тақдим этди. Халқаро шахмат федерациясининг хабар беришича, Бодхананинг рекорди (10 йил, 5 ой ва 3 кун) 2019 йилда гроссмейстерни 10 ёшу 11 ойлигида мағлуб этган америкалик Кариса ИПнинг рекордини янгилади.
Ўтган йили Сиванандан Венгриядаги Шахмат олимпиадасида аёллар жамоасида ўйнаб, Англияни халқаро миқёсда ҳимоя қилган энг ёш шахматчига айланди.
Отасининг сўзларига кўра, оилада шахматчилар йўқ. Бодхана беш ёшида, COVID-19 пандемияси пайтида тасодифан шахмат ўйнашни бошлаган. У отасининг дўстларидан бирининг сумкасидаги шахмат тахтасига кўзи тушган ва доналардан ўйинчоқ сифатида фойдаланишга қарор қилган. Ўшанда у шахмат ўйинига қизиқиб қолган, деб хабар берди korrespondent.net.