Хоразм вилояти қўғирчоқ театри репертуаридаги «Хива лазгиси» спектакли онлайн тарзда лондонлик ёш томошабинларга ҳавола этилди.
Ташаббус Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жойлашган «Орзу Арт» театри раҳбари Юлдаш Жўрабаев томонидан амалга оширилган.
Онлайн спектакль томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда лазги рақсининг 9 тури мавжуд.
Рақснинг барча турлари каби лазгининг ҳам ўзига хос тарихи бор. Бу тарих мана шу мўътабар заминимизда асрлар бўйи яшаган она халқимиз тақдири билан ҳамоҳанг кечган.
Мутахассислар лазги тарихининг айрим ҳаракатларини инсон яралиши билан боғлайдилар.