Аввалроқ олиб қочилган автобус полиция махсус бўлинмалари томонидан ўраб олингани ва тўсиб қўйилгани хабар қилинганди.
“Ҳайдовчи махсус кучлар ёрдами билан автобусдан қочиб қутулди ва жабрланмади”, деди Лос-Анжелес полицияси вакили ва гумондор шахс ҳибсга олинганини қўшимча қилди.
Полиция, шунингдек, автобусдаги бир киши оғир аҳволда шифохонага олиб кетилганини айтди. Унинг олган жароҳатлари ҳақида маълумот берилмади, деб хабар беради ria.ru.