Мексикалик рассом Фрида Калонинг “Диего ва мен” номли сурати аукционда 34.9 миллион долларга сотилди. Ушбу сурат 1949 йилда чизилган бўлиб, унда муаллифнинг ўзи ҳам акс этган.
Нью-Йоркда бўлиб ўтган аукционда кўплаб санъацевар харидорлар иштирок этди. Кимошди савдосида суратни коллексионер Едуардо Костантини сотиб олди.
Маълум қилинишича, бу сумма лотин америкалик рассомлар савдоси бўйича рекорд саналади.
Фрида ижоди ҳатто Леонардо да Винчини ҳам ортда қолдирди. Италян рассомининг “Айиқнинг боши” сурати ёз фаслида аукционда 12,2 миллион долларга сотилганини маълум қилмоқда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати.