Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида вазирликнинг тасдиқланган штатлар сони доирасида Давлат улушига эга тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳа офиси (кейинги ўринларда – Лойиҳа офиси) ташкил этилсин, дейилади фармонда.

Лойиҳа офисига тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларига маслаҳатчи сифатида халқаро консультантларни жалб қилиш;

тижорат банкларини трансформация қилиш, шунингдек, улардаги давлат акциялари пакетини хусусийлаштиришга доир масалаларда халқаро молия институтлари ва салоҳиятли хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб бориш ва битимлар тузиш каби ҳуқуқлар берилган.