Аниқланишича, Андижон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 14 август кунги 646-Қ-сонли қарори билан Андижон шаҳар "Соғлом авлод" МФЙ ҳудудида жойлашган 50-сонли умумтаълим мактабининг фойдаланилмасдан турган 7200,0 кв.метр ер майдони шаҳар заҳира ерлари тоифасига ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳам 2019 йил 16 август куни мазкур 0,72 га ер майдонини Андижон шаҳар ҳокимлиги заҳирасига ўтказиш бўйича таклифига розилик берилган. Шундан сўнг Андижон шаҳар ҳокимининг 2020-йил 2-июн кунги қарори билан "СХФ АНДИЖАН CИТЙ СТРОЙ" МЧЖга ушбу 7200,0 кв. метр ер майдонида 4 қаватли замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш кўнгилочар маскани мажмуаси” бино-иншоотлари қуриш учун рухсат берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг тегишли бандлари билан талаб этиладиган барча ҳужжатлар ижобий хулосаланиб, расмийлаштирилган.

Айни пайтда обектда буюртмачи томонидан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритилиб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганлиги сабабли вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан жорий йилнинг 13 ноябр кунги 02-9/3-сонли қурилишни тўхтатиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаси билан объектдаги қурилиш монтаж ишлари тўхтатилганлигини маълум қиламиз.