Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги қарори ижросидан келиб чиққан ҳолда Деҳқонобод туманида навбатдаги жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Унда “ANHOR TEKS” МЧЖ томонидан туманнинг “Бешбулоқ” МФЙ ҳудудида режалаштирилаётган “Бентонетсимон гилл фойдали қазилмаларни кавлаб олиш” лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсири муҳокама қилинди.
Жамоатчилик эшитувида Деҳқонобод туман ҳокими, Деҳқонобод туман назорат инспекцияси инспекторлари, маҳалла фаоллари қатнашди.
Эшитув давомида қатнашчиларига тақдим қилинган маълумотлар атрофлича ўрганилди. “ANHOR TEKS” МЧЖ томонидан режалаштираётган “Бентонетсимон гилл фойдали қазилмаларни кавлаб олиш” участкаси аҳоли уйларидан узоқ масофада жойлашганлиги ҳамда ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига таъсири сезиларсиз бўлганлиги сабабли қатнашчилар бир овоздан лойиҳани қўллаб-қувватлади.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати