Аммо руминиялик мутахассиснинг Киевда тўлақонли иш бошлаши анча ойдинлашиб қолди. Мирча Луческ масаласида Руминия футбол федерацияси Украина футбол ташкилотига расмий мурожаат билан чиқиши ортидан Динамо футбол клуби ушбу масала юзасидан сўнгги сўзни айтди: «Мирча Луческ Киевда ишлайди. Фақат, шартнома шартларининг бир қатор бандларига қўл қўйганидан сўнг, расман Динамо бош мураббийлигига киришади!»

Украинада чоп этиладиган «Футбол news» нашрининг ёзишича, Динамо(Киев) жамоасининг мураббийлар штабида Диего Лонго, Эмил Карас, Огнен Вукоевич, Олег Гусев ва Михаил Михайлов ёрдам беришади.

Динамо(Киев)нинг афсонавий мураббийи Валерий Лобановскийнинг қизи Светлана руминиялик мутахассиснинг жамоада иш бошлашини «Динамо»нинг янги футбол тарихи бошланишидан далолат, дея баҳолади.

Кеча ёш динамочиларнинг машғулотларини кузатишга келган Мирча Луческ клубга илк қадамини Лобановский ҳайкали пойига гул қўйишдан бошлаган.

Жамоа янги мураббийлар штаби назоратидаги илк машғулотларга эртага 30 июлдан киришади. Интернет нашрларининг ёзишича, машғулот олдидан Мирчанинг журналистлар ва жамоа ишқибозлар клуби билан учрашуви бўлиб ўтиши белгиланган.

Тўлқин РЎЗИЕВ.