Компания касаба уюшмалар билан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишидан олдин ходимларни асраб қолиш мақсадида уларнинг харажатларини камайтириш йўллари бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда.
Авиакомпания авиация саноатида талабнинг секинлик билан тикланишини башорат қилмоқда ва инқироздан кейин у аввалгига қараганда 100 та кам самолётга эга бўлишини кутмоқда, дея хабар беради, BBC News. Lufthansa вакили касаба уюшмалар билан учрашувдан кейин сўзлаган нутқида, 26 000 га яқин ходим ишидан маҳрум бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Қисқартирилган ходимларнинг ярми Германия ҳиссасига тўғри келади. Lufthansa 22 июнга қадар ушбу тадбирларни касаба уюшмалар билан мувофиқлаштиришни кутмоқда, деб ёзади BBC.
Lufthansa компаниясида 138 мингдан ортиқ ходим ишлайди. Олдинроқ компания 10 минг киши ўз ишини тарк этиши мумкин, деб тахмин қилган эди.
2020 йил бошида Lufthansa қимматли қоғозларининг қиймати 37 фоизга тушди. Ўтган ҳафта, Lufthansa акциялари 2020 йилнинг 22 июнидан бошлаб Франкфурт фонд биржасидаги 30 та энг йирик компания - DAX индексидан чиқарилиши маълум бўлди.