— Коронавирус инфекциясига қарши курашда шифокорлар бизнинг етакчиларимизга айланди, бутун соғлиқни сақлаш тизими оёққа турди. Гарчи бугун вирус устидан ғалаба қозонган бўлсак-да, биз кураш суръатини пасайтирмаймиз. Коронавирус устидан батамом ғалабага эришилганидан сўнг, биз ҳозир хизматда бўлган шифокорларимиз билан алоҳида учрашамиз», — деди президент врачларга мурожаат қилиб.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатда 62,424 киши коронавирус билан касалланган, 398 киши вафот этган.